Қасамни бажариш

Ассалому алайкум! Мен бир ёмон одатдан қутилиш учун шу ишни яна қилсам маълум бир пул миқдорида масжидга оли бориб бераман деб Аллоҳга касам ичгандим. Шу пулни картам орқали ташладим. Саволим шундан иборатки 1). Шу ишга ота-онам қарши бўлса нима қиламан? 2). Ўша пулни ўзим вилоятлик бўлсамда махалладаги эмас хайрия фондига ўтказдим. Қасамимни бажардимми? 
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Сиз ичган қасамингиз ва берган ваъдангизга вафо қилинг. Бу ҳолатда ота-онанигз қарши бўлишлари дуруст эмас.2). Хайря фондига бермай, фақир-мискинни ўзингиз топиб, қўлига беринг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 20:11 | Савол-жавоблар | 151 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar