Намозда таҳорат кетиши

Ассалому алайкум! Мен витр ўқиётгандим. Намоз охирида ўнг тарафга салом бериб, чап тарафга салом беришга улгурмай ел чиқиб кетти. Шу ҳолда намоз бузиладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бузилмайди. Чунки бир томонга савлом берганингизда намозингиз тугаган эди. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 16:50 | Савол-жавоблар | 135 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar