Қарз олиб қўшиб бериш

Ассалому алайкум! 2019-йили бир танишимга 8800 АҚШ долларига ўзимнинг машинамни сотгандим. Пулнинг 5000 АҚШ долларини ўша пайтда қолганини эса бир йилда беришга келишгандик. Бир йил ўтгач пулни бериш вақтида келганда у менга ҳозир сенинг пулингни берсам ишим тўхтаб қолади кел ундан кўра мен пулингни бир йилдан кейин берай кўнглимдан чиқариб қўшиб бераман деган эди. Мана энди 2021-йил сентябрида у менга 3800 доллар пулим ва яна ўзи ҳоҳлаб 800 доллар қўшиб бермоқчи. Бу пул мен учун ҳалолми олсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу аниқ судхўрлик бўлади. Келишилган суммадан ортиқчасини олишга ҳаққингиз йўқ. Агар у сиз билан келишмаган бўлганда, олсангиз бўлар эди. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 20:33 | Савол-жавоблар | 142 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar