Дастурчилик фиқҳи
Ассалому алайкум! Мен ҳозирда дастурчилик йўналишида таҳсил олмоқдаман. Инша Аллоҳ яқинда иш бошлайман. Шунинг учун, ишга киришдан аввал мен бу касбнинг фиқҳини билиб олмоқчи эдим. Лекин қаердан ўрганишни билмасдан сизларга мурожаат қилаётгандим. Шу нарсада менга ёрдам бериб юбора оласларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бировлар қилган ғояларни эгасини рухсатисиз олиб ишлатиш, кўчириш каби ишлардан эҳтиёт бўлиш керак. Хуллас муаллифлик ҳаққларига риоя қилиш керак.
Исломда, “Динда яхшиликда ҳамкор бўлинглар, ёмонлик ва гуноҳда ҳамкор бўлманглар” деган қоида айтилган. Ҳар бир инсон ўз ишини шунга солиб кўриши керак. Ишлаб чиқариладиган нарсалар уч турга бўлинади. Фақат гуноҳ учун ишлаб чиқариладиганлар, фақат яхшилик учун ишлаб чиқариладиганлар ва умумий мақсадда ишлаб чиқариладиганлар. Аммо кимдир уларни яхши мақсадда ва кимдир уни ёмон мақсадда ишлатади. Масалан оддий пичоқ. Кимдир ундан ошхоналарда яхши ишларга фойдаланади. Кимдир у билан жиноят содир қилади. Ҳозирги кундаги телефон, радио, интернет кабилар ҳам худди шундай. Сизни нарсангизни ҳам кимлардир яхши мақсадда ва кимлардир ёмон мақсадда ҳам фойдаланадиган бўлиб, юқоридагига тушса қилиш жоиз. Ёмон мақсадда фойдаланишини очиқ-ойдин айтса унга бу нарсани қилиб беришингиз жоиз эмас. Бу худди билиб туриб қотилга пичоқ ясаб бергандек бўлади. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 20:54 | Савол-жавоблар | 126 | Турли саволлар