Ғусл ёки таяммум

Ассалому алайкум! Мен ҳозир озгина шамоллаганман. Бугун эрталаб менга ғусл вожиб бўлибди. Агар ғусл қилсам шамоллашим кучайиб кетиш эҳтимоли бор. Шунга таяммум қилиб намозларимни давом эттирсам бўладими? Жумъа намозигачи чиқсам бўладими? Ёки у ердагиларга юқтирмаслик мақсадида уйда пешин намозини ўқийми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аҳволингиз агар ғусл қилсангиз катта зарар қиладиган бўлса, таяммум жоиз. Излаш хизматимиздан таяммумга оид ҳукмларни ўқиб олинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 21:27 | Савол-жавоблар | 139 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar