Қарз қайтариш хусусида
Ассалому алайкум! 2019 йили укамнинг илтимосига кўра корхонамиздан 2 йилга фоизсиз бўлиб тўлашга берилаётган автомобилдан олиб берган эдим. 3 ой пулини тўлагандан кейин укамнинг ишлари юришмай қолгач автомобилни сотиб юборди. Сотиб олган одам ӽам 2020-2021 йиллар давомида ойлик тўловларни вақтида амалга оширмаганлиги туфайли бу пуллар мендан ундирилди, сабаби корхонамиз билан мени ўртамизда шартнома тузилган, банк қарздорлик тўғрисида маълумот берса, бухгалтериямиз ойликдан ушлаб қолади. Биринчи ушланган пулни у одам менга қайтариб берди, кейингиларини банкдан қарздорликни аниқлаб кейин қайтараман деди. Банкдан суриштирса табиийки қарздорлик кўринмабди, чунки мендан ишхонамизда ойлигимдан ушлаб бўлинган эдида. Кейин у одам автомобилни бошқа шахсга сотиб юборди, агар қарз мендан ундирилгани аниқ бўлса тўлайман деди. Лекин ӽанузгача қарзини қайтармади. 3-4 мартта ушланган қарзни ӽужжатларини телеграмм орқали жўнатиб ётиғи билан тушунтириб сўрадим, фойдаси бўлмади. Шундан сўнг шариатда қарз 3 мартта эслатилади, бошқа сизга ялинмайман, бермасангиз хафа бўлмайман, ӽаққлар ундириладиган Кунга қолади деб смс ёзсам норози бўлди. У одам билан ўртамизда ӽеч қандай қарз олди-берди тузмаганмиз, чунки автомобилни укамга олиб берганман, у одамни ӽатто кўрмаганман хам, фақат телефонда гаплашганмиз, ӽаққим бўлатуриб бировлардан қарз олдим, ойлигимдан ушлаб қолингани учун. Саволим, йиллар ўтиб кейинчалик инсофга келиб қарзини узаман деса, лекин ўтган вақт мобайнида табиийки пул қадрсизланади, тўлаган пулларимни саналари аниқ, ўзим учун долларга нисбатан курсини белгилаб кўйсам бўладими ёинки ӽозирги шароитда доллар курсини ӽоӽлаган йил/ой/кундаги курсини банкдан ӽам билиш имкони бор.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўзингизча сўмдаги қарзни долларга бичиб оломайсиз. Шариатимизда пулнинг қадрсизланиши сабаб олинган узоқ муддатли қарзлар олинган вақтдаги тилланинг нархидан келиб чиқиб ҳисобланади. Бу каби масалаларни жонли мажлисда, икки томон ва гувоҳлар ҳузурида кўриш керак. Сизлар ўзингизга яқин жойдаги бирор аҳли илмга учраб маслаҳат қилинглар. Валлоҳу аълам!
12 Май 2022, 21:38 | Савол-жавоблар | 134 | Турли саволлар