Инжил нега асл ҳолида сақланишига йўл қўймаган

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло ҳамма нарсани озига хос илми билан олдиндан билган. Христианларни китоби озгариб кетишини ҳам олдиндан билган. Ҳозирги замонга келиб христианлар копчиликни ташкил этади ва улар ўзларини ҳақ йўлда деб билишади. Шунча одам адашиб юрибди. Нима учун Аллоҳ ҳаммага ҳақ йўл аниқ болиши учун Инжилни ҳудди Қурони Карим каби асл ҳолида сақлаб қолмади? Нима учун одамлар уни озгартиришига йўл қойиб берган? Агар Инжил ҳам оз ҳолида қолганида ва ундан кейин келган Қурони Карим уни тасдиқлаганда христианлар ҳам тўғри йўлда болишар ва мусулмонлар билан ўртада икки хиллик юзага келмаган болармиди? Ҳар доим қизиқтириб келган ушбу саволга сиздан мантиқий жавоб кутиб қоламан.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ мулкида истаганича тасарруф қилади, нега ундай қилди нега бундай қилмади дейиш банданинг ҳадди эмас. Бандаларга кўринган сабаби Инжил ва Таврот нозил қилинган одамларнинг нобоплиги сабаб у китоблар ўзгарди ва йўқ бўлиб ўрнинга тўқима нарсалар келган. Қуръон нозил қилинганлар эса бу китобни бошидан охиригача ҳарфу-ҳаракат, ҳатто чўзишларигача авлоддан авлод оғиздан оғизга ижоза орқали илмий омонат билан олиб уни сақлаб ўтказиб келмоқдалар. Сиз мусулмон бўлатуриб шундай фикрда бўлсангиз кўп китоб ўқишингиз керак экан. "Тафсири Ҳилол" ва “Ҳадис ва Ҳаёт” китобларини олиб бошидан ўқиб чиқинг. Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 22:00 | Савол-жавоблар | 176 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar