Ҳалол- ҳотиржамлик

Ассалому алайкум! Бир ҳолат мени анча ўйлантириб вақтимни олиб қўйяпти. Имтиҳонда шпаргалка, дўстлардан ёрдам олиш жоиз эмас буни биламан. Олган стипендияси ҳалол бўлмайди. Қишки онлине тест имтиҳонда Аллоҳ таолонинг ёрдами сўнг ҳаракат, билим, тахмин ва тафаккур билан тестларимни ишладим. Имтиҳон пайтида шпаргалка ва дўстлардан ёрдам олганим йўқ. Бизга имкониятлар берилади ва шулардан чиққан баҳоларнинг ўртача қиймати олинади. Имтиҳонларда Мен 1-имкониятда баҳойим паст бўлса 2-имкониятдан фойдаланишдан олдин бироз яна мавзуларни такрорлаб хатоларимни билиб олиб кейин ишладим. Баъзи фанларни тўлиқ ўқиб чиқмагандим. Ўқиган жойимдан кўпроқ тушди ва мен стипендия ола бошладим. Шу пулга телефон сотиб олдим ва ёзги сессияда шу телефон орқали билим олиб онлине имтиҳон топширдим. Бу сессияда ҳам аввалги имтиҳонга ўхшаш ҳолат бўлди. Баҳоси паст талабаларга(менга ҳам) қайта имкониятлар берилди. Таътил пайтида Баъзи тўлиқ ўқимаган фанларимни шубҳа бўлиб қолмасин дея телефонимдан 2та сессия мавзуларини қайта ўқиб чиқмоқдаман. Олдин бундай нарсаларга эътибор бермасдим экан. Алҳамдулиллаҳ Аллоҳ таоло ўзи менга тўғри йўлни кўрсатиб қўйди. Энди бу йилдан яхши талаба бўлишга астойдил ҳаракат қиламан ИншаАллоҳ, нийят қилиб қўйдим. Менинг ҳақимга ҳам дуо қилиб қўйсангизлар ғоят мамнун бўлар эдим. Устозлар бу пулларни энди бемалол ишлатаверайми?. Сизнинг фатвойингиз мен учун жуда муҳим. Миямдаги айланаётган фикрлар ҳам тўхтар эди. Илтимос ёрдам беринглар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ўқиб турган билим юртингизни имтиҳон талабларини бузмаган бўлсангиз, берилган имкониятдан фойдаланиб яхши баҳо олган бўлсангиз, стипендияни ҳам ишлатишингиз мумкин. Аллоҳ Ўзи сизга манфаатли илм берсин! Валлоҳу аълам!

12 Май 2022, 23:39 | Савол-жавоблар | 139 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar