Ҳадис китоблар

Ассалому алайкум! Ҳозирда жудаям ҳадис китоблар кўп. Аммо улардан қай бири аниқ ва равшан таржима қилинган хатоликларга йўл қўйилган ёки йўқлигини билолмайман. Ўзида саҳиҳ ҳадислар жамланган, тарбиявий аҳамиятга эга китоблар номини айтиб ўтсангиз.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг чоп қилинган қуйидаги «Олтин силсила» ва «Ҳадис ва Ҳаёт» «Бахтиёр оила» «Ижтимоий одоблар» «Мукаммал саодат йўли» «Соғлом бола» китобларини олиб ўқинг ва бошқа кўплаб китобларидан диний илмингизни ошириб ҳаётингизни чиройли бўлишида фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 00:44 | Савол-жавоблар | 141 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar