Намозни бузиш
Ассалому алайкум! Азиз устозлар, намозни қайси ҳолларда бузишга рухсат бор?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом! Уламолар намозни узрсиз бузишни ҳаром деганлар ва уни бузишни мубоҳ қиладиган сабабларни айтиб қуйидагиларни санаб ўтганлар : 1). Душман ёки йиртқич ва шу каби нарсалардан ўз жонига хавфни ҳис қилганда. 2). Молига хавф туғилганда. Масалан ўғри унинг молини ўғирламоқчи бўлса, ёки жонивори қочиб кетиш эҳтимоли бўлса кабилар. 3). Бирор инсон ёниш, чўкиш, кўзи ожиз чуқурга тушиб кетиш ва шу каби хавф бўлганда уни қутқариб қолиш учун. 4). Она ўзининг чақалоғига бирор хавфни сезса, кабилар. (Роддул мухтор). Валлоҳу аълам!
26 Май 2022, 11:09 | Савол-жавоблар | 144 | Ибодатлар