Ердан закот

Ассалому алайкум! Яшаб турган ота ҳовлимдан ташқари болларимга керак бўлиб қолар унгачам дам олгани бориб турарман деб шаҳар четидан олиб қўйган жойим бор. Шу жойим учун закот бераманми? Агар берсам уни қийматини қандай чиқараман яъни у жой учун қанча пул сарфлаган бўлсам шундан чиқараманми қийматини?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Болаларимга керак бўлиб қолар деб, сотиб тижорат қилиш мақсадида олган бўлмасангиз, закот бермайсиз. Лекин қурбонлик нисобига қўшашсиз. Агар сотиш ёки пулни банд қилиб туриш учун олган бўлсангиз, закот берасиз. Қийматини закот кунидаги бозор нархида ҳисоблаб чиқарасиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 00:55 | Савол-жавоблар | 155 | Закот
|
Boshqa savol-javoblar