Келин асирами?

Ассалому алайкум! Қайнотанинг келинни махаллага чиқишини таъқиқлашига хаққи борми? Келин боласини айлантиришга хам чиқмаслиги керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аёл киши аввало эрига итоат қилиши керак. Уйидан чиқадиган бўлса, эрининг изни ила чиқади. Эрининг ота-онасини ҳурмат қилиш ҳам келиннинг эрига бўлган итоатининг бир кўриниши ҳисобланади. Улар келинни шариатда қайтарилган ишларга буюрмас эканлар, икон даражасида айтганларини қилиши ўша ҳурмат юзасидан бўлади. Бу масалада икки тараф ҳам бир-бирларига ҳурмат-эҳтиром ила муомала қилишлари мақсадга мувофиқ. Сиз шундай ҳолатда ҳақлари бўлмаса ҳам уларга яхши муомала қилиб, эрингиз орқали бу масалани чиройли ҳал қилишга ҳаракат қилинг. Сиз уларга гўзал муомала ва хизмат қилсангиз, келажакда ин ша Аллоҳ шундай ҳурмат-иззат кўрасиз. Валлоҳу аълам!

11 Май 2022, 05:58 | Савол-жавоблар | 139 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar