Пул яшириш

Ассалому алайкум! Ман давлат ишида ишлиман хозир туғруқ таътилидаман. Ишлаб юрган пайтимда ойлик маошимдан озгина озгина олиб қоганман. Бизада ойликла қайнотага берилади. Хозирги кунгача шу пулларими ишлатвоман кере бўган пайтлада. Қайнотам хич нимага пул бермидила эрларимизи пулиниям опқўядила. Бу ишим ўғрилига кириб қомидими? Иккинчи саволим кўп марузала эшитаманде хотинни эр олдидиги вазифалари деб роса гапирилади эриям хотин олдидиги вазифаси борку тўғрими? Қайнотам эрларимизи пулини опқўйиб ўғилланиям гунохкор қивоти диб ўйлиман. Учта келин битта уйда турамиз. Бизани моддий хич таминламиди эрларимиз. Кейин бир хиллари ойлигидан беркитиб опқолишга мажбур бўлишади. Болларигаям хич нима оберишомиди. Бизани таминламагани учун бизани эрлага гунохмасми бунақа вазиятда?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Қайнота ўғилларининг пулини ҳам, келиннинг пулини олиб қўйишга ҳаққи йўқ. Бу аслида сизнинг пулингиз, ўғриликка кирмайди.2). Эркак киши аёл ва фарзандларининг нафақаси, таъминотини қилиши вазифаси ҳисобланади. Агар қайнотанинг бу иши ўғиллари васифасини адо қилишига тўсқинлик бўлса, албатта гуноҳкор бўлади. Эрларга ҳам гуноҳ таъминот қилмагани учун гуноҳкор бўлади. «Моддий таъминот» деганда пул бериш назарда тутилмайди. Балки ҳаёти учун керак бўлаган уй-жой, таом-шароб, кийим-кечак ва шунга ўхшаш эҳтёжларни ўзи ичига олади. Агар қайнота ўша пуллардан шу ҳожатларни қилиб беряпган бўлса, у ва ўғиллари гуноҳкор бўлишмайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 01:39 | Савол-жавоблар | 151 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar