Рўзанг очилди дейиш диндан чиқарадими

Ассалому алайкум! Бир неча йил аввал рўза тутгандик хонадошлар. Шунда битта жўрам билмасдан сув ичиб қўйдим деганди (кейин эсига тушгандан оғзидаги сувни қайтарган). кечгача юрганди рўзам очилмади деб. Мен эса рўзангиз очилиб кетибдику, сув ичиб қўйибсиз дегандим, энди овқатлансангиз ҳам бўлаверади (шунақа гаплар айтгандим). билмасдан овқат еб қўйса рўза очилмаслигини билмасдим. Мен айтган гаплар диндан чиқарадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Диндан чиқармайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 02:11 | Савол-жавоблар | 160 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar