Ижтимои тармоқдаги гуруҳлар ҳақида

Ассалому алайкум! Менда исломий телеграм гуруҳлари бор ва у гуруҳда Қуръон тиловатлари, дин бўйича савол-жавоблар бўлади ва шу билан бирга у ерда солиҳа аёл ва қизлар ҳам бор улар ҳам базан шу савол-жавобларда қатнашишади ва базан овоз билан ҳам жавоб беришади. Саволим шуки аёл қизларни у гуруҳга илм олиш учун киришлиги тўғрими ва шу билан бирга савол жавобларга қатнашишларичи? Биз йигитларга нима маслаҳат берасиз?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аввало исломий гуруҳ қилиб унга маълумот ташлаш учун исломий илмга эга бўлиш керак. Аёл-қизларни сизнинг гуруҳингиздан маълумот олишлари дуруст бўлса ҳам, жавобларга овозли тарза қатнашишлари ва номаҳрам эркаклар билан ёзишишлари шариатга тўғри келмайди. Йигитларга маслаҳат Аллоҳга тақво қилиб, номаҳрам аёл-қизлар билан мулоқот қилманглар. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 02:11 | Савол-жавоблар | 140 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar