Савдо, доллар ва сўм

Ассалому алайкум! Биз хизмат кўрсатиш соҳасида ишлаймиз. Бир куни хизматимиз 1 000 000 сўм бўлди, мижоз бизга 100 $ берди. (Курс - 10 750) Энди биз мижозга 75 000 сўм қайтим берсак шаръан тўғри бўладими? 2 - савол : Телифон бозорда телифон нархи 110 $ бўлса, (Курс - 10 750) харидор 100 $ ва 107 500 сўм бериб харид қилиши шариатимизда мумкинми? Агар мумкин бўлмаса шундай вақтларда қанақа йўл тутиш керак?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Ортганини қайтариб берасиз.2). Мумкин. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 02:22 | Савол-жавоблар | 136 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar