Азон ҳам Иқомат ҳам айтилмаса

Ассалому алайкум! Мен шу кунгача намозларимда Азон ҳам Иқомат ҳам айтмаган эканман. Бизга масжид ҳам яқин эмас намозларим қабулми? 2). Азон ва Иқомат суннат эканини билдим ва айтишга харакат қилаяпман. Лекин бизни уйда ҳечким намоз ўқимайди ва овозим бироз хунукми деб ўйлайман. Шундай вазятда Азон ҳам Иқоматни иложи борича пастроқ айтсам базида қолганларга эшитилмайдигон қилиб айтсам бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Азон ва иқомат намозни адо бўлиш шартларидан эмас. Усиз ҳам намоз адо бўлади, қабул қилиш ёки қилмаслик Аллоҳнинг иши. Биз ҳам буни билмаймиз. 2). Пастроқ айтса ҳам бўлади. Валлоҳу аълам!

25 Май 2022, 18:03 | Савол-жавоблар | 168 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar