Абу Бакрга мухолифат айтган гап

Ассалому алайкум! Абу Бакр халифа бўлганда, мухолифат Алига келиб, қарши чиқишни айтишади. Чунки Али Пайғамбаримизнинг қариндоши-да. Шунда азон саслари эшитилади. Али Фотима онамизга айтадилар: “шу овозлар тўхтатишини хохлайсизми? Фотима “йўқ” дейдилар. Шунда Али: “Агар Абу Бакрга қарши чиқсам, мусулмонлар қирилиб кетади” дедилар. Мана шу воқея батафсил ёзилган бирор китоб борми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! У шиаларнинг китобларидан таржима қилинган гап экан. Саҳоба розияллоҳу анҳумлар Абу Бакр розияллоҳу анҳу байъатларига хилоф қилмаганлар. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 02:33 | Савол-жавоблар | 148 | Китоблар
|
Boshqa savol-javoblar