Ақлни иймонга бўйсундириш мумкунми

Ассалому алайкум! Мен Аллоҳ йўлида чекишдан вос кечдим аммо шундан бери ақли ҳушум ўзимда эмас. Хозирча ўз ўзимни бошқара оляпман аммо бу кетишда содир бўлувчи оқибатларидан хавфсираб сизлардан маслахат олмоқчиман, агар ақилни иймонга бўйсиндириш учун ўқилиши жоиз бўлган дуо ёки суралар бўлса айтиб юборселар яхши бўларди (кунига тахминан 2000 бора истихфор айтиб юрибман) бу хол 3 ойдан бери давом этмоқда.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нафсни поклаш, унинг ёмонликларидан паноҳ сўраш лозим. Ушбу машаққатли йўлда Аллоҳ таолонинг фазлидан сўранг, жиддий ҳаракат қилинг. Имом Муслим ва Насоий ривоят қилишган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:اللَّهُمَّ آتِ نَفْسِي تَقْوَاهَا، وَزَكِّهَا أَنْتَ خَيْرُ مَنْ زَكَّاهَا، أَنْتَ وَلِيُّهَا وَمَوْلَاهَا «Аллоҳим! Нафсимга тақвосини бергин ва уни поклагин! Сен уни энг яхши покловчисан! Сен унинг валийси ва хожасисан!» деганлар. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 03:17 | Савол-жавоблар | 170 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar