Тахмин қилиб ютуқ олиш

Ассалому алайкум! Бир неча кун олдин итв ( тв дастур) компанияси телеграмда бир танлов эълон қилди, унга кўра Футбол бўйича Евро 2020 ўйинларида гуруҳ босқичдан қайси жамоалар кейинги босқичга чиқишини ва кейинги босқичда ана шу жамоалар ўртасидаги учрашув нечию-неччи бўлганини тахмин қилиб тўғри топганларга балл беради ва танлов оҳирида ким кўп балл олган бўлса, шу иштирокчи тақдирланар экан (қимматбаҳо совға билан). Лекин бу танловда қатнашиш учун ҳеч қандай тўлов қилинмайди? Шу ўринда менда савол туғилди, бу танловнинг ҳукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қимматбаҳо совғаси нимани эвазига келади? Ҳамма иштирокчиларни қатнашганда кетган мегабайтлари эвазига бўлса бунда ҳам кўпчилик пул тикиб ютуқ бир кишига бўладиган бўлса қимор ҳисобланади. Келажакни фақат Аллоҳ билгани учун бундай тахмин қилиб иш тутмаган яхши. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 03:17 | Савол-жавоблар | 164 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar