Онлине савдода расмдан фарқи

Ассалому алайкум! Телеграмда аёллар кийими савдоси билан шуғулланаман. Тайёр кийимларни расмга тушириб ўз каналимга қояман ва сотаман. Вақт ўтиши билан маҳсулатда сифати аввалгисидан фарқ қилмаган лекин кўриниши озгина фарқ қиладиган замоги ёки тумачаси расмдагидан бошқа қойиб ишлаб чиқарилади. Бунинг сабаби кўпроқ фойда олиш эмас, балким оша замокни бозордан топа олмайди ёки уни ўрнига бошқа замоклар қолган бўлади. Шу ўзгарган маҳсулотларни харидорларга ҳар гал айтиб сотишим шартми, ҳар гал шу қисми ўзгарган деб айтавермасам анча вақт тежалади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳар сафар янги маълумот қўйиб сотинг. Чунки бу харидор билан сизнинг орангизда кейинчалик келишмовчилик туғилишига сабаб бўлиши мумкин. Шунингдек сиз расмда кўрсатганингиздек бўлмаса, харидор қайтариб беришга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 04:01 | Савол-жавоблар | 168 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar