Бировнинг гуноҳини юзига солиш
Ассалому алайкум! Бир вақтлар 15-16 ёшимда шайтон йўлдан уриб зино қилган эдим. Бир инсон бунга гувоҳ бўлиб қолган эди. Ўша пайтларда у одам мен ҳақимда ҳаммага айтиб чиқди, эшитмаган одам қолмади. Қилган ишимдан жуда ҳам пушаймон бўлганман. У воқеага 14 йил бўлди. Ҳозир намоз ўқийман. Рўза тутаман. Қўлимдан келганча ҳайр эҳсон қиламан. Яқинда билсам ҳалиги одам шунча йилдан кейин ҳам, турли давраларда ҳангоматалаб инсонларга 14 йил олдин қилган ишим ҳақида гапириб келар экан. Эшитиб қаттиқ дилим оғриди. Юрагим сиқиляпти. Шармандалик ҳолатида ҳис қиляпман ўзимни. Лекин бунга анча бўлган у пайтда ёш эдим. Қилган ишимдан минг пушаймонман. Бировнинг қилган гуноҳига гувоҳ бўлган киши. Бутун бошли қишлоққа 14 йил мобайнида гапириб юриши қанчалик тўғри. У одам гуноҳ иш қилди деб айтмайди. Балки мен ушлаб олдим деб ғурурланиб айтади. Инсонни қилган гуноҳи учун ҳам шарманда қилишлик тўғрими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ўша одам тавба қилиб масхара қилгани ва айбингизни очгани учун кечирим сўраб розилигизни олмаса ўзи ҳам ўша аҳволга тушади.عَنْ مُعَاذِ بْنِ جَبَلٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ عَيَّرَ أَخَاهُ بِذَنْبٍ لَمْ يَمُتْ حَتَّى يَعْمَلَهُМуъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким биродарини бир гуноҳда айбласа, ўзи ўша (иш)ни қилмай туриб ўлмайди», дедилар».
Шарҳ: Бировларнинг айбини беҳуда равишда, ғийбат тариқасида гапириш ўз эгасининг бошига кулфат келтиради. Тавба қилиб, хатосини яшириб юрган одамларни айблаш яхши эмас. Аммо тавба қилмай, ошкора тарзда гуноҳ қилиб юрганларни танқид қилиш жоиз.عَنْ وَاثِلَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تُظْهِرِ الشَّمَاتَةَ لِأَخِيكَ فَيَرْحَمَهُ اللهُ وَيَبْتَلِيَكَ. رَوَى هَذِهِ السَّبْعَةَ التِّرْمِذِيُّВосила розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Биродарингга келган балодан хурсандлигингни зоҳир қилма. Тағин Аллоҳ унга раҳм қилиб, сени балога гирифтор қилиб қўймасин», дедилар».
Ушбу ҳадисларни Термизий ривоят қилган.
Шарҳ: Банда ҳеч қачон бир кишининг бошига тушган балодан хурсанд бўлмаслиги, бошига иш тушган одамнига паст назар қилмаслиги лозим. Чунки замон айланиб, ўринлар алмашиб қолиши ҳам мумкин. Шунинг учун эҳтиёт бўлмоқ керак. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 04:12 | Савол-жавоблар | 191 | Турли саволлар