Чўмилиш ва ғусл

Ассалому алайкум! Ғусл вожиб бўлмаса хам, чўмилиб ғусл қилишни ният қилса ва барча амалларни бажарса, чўмилиш вақти ва сув сарфи, одатдаги ғусл қилишдан кўра кўпроқ бўлса ва шундан сўнг намоз ўқиса бунинг хукми қандай?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аслида ғуслнинг тартиби бўйича, бадандан нажосатни кетказгандан кейин намозга қилинадиган таҳорат олинади. Фақат оёқларни ювилмай ғуслдан кейин ювилади. Шундай таҳорат олиш ғуслнинг суннати ҳисобланади. «Мўъминнинг мерожи» китобини олиб ўқисангиз таҳорат, ғусл ва намозга тааллуқли масалаларни батафсил шрганиб оласиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 07:39 | Савол-жавоблар | 178 | Ибодатлар
|
Boshqa savol-javoblar