Тилла тақинчоқни сотиш учун дўконга топшириш
Ассалому алайкум! Мен, турмуш ўртоғимнинг тилла тақинчоғини сотиш учун, тилла олди-сотди билан шуғулланадиган дўкони бор акага, 1 граммини 400.000 деб келишиб ташлаб келдим. Улар уни сотиб беришга рози бўлдилар. Вақт ўтиб тилла тақинчоқ сотилди. Амалга оширилган ишимиз динимиз талабларига мувофиқми? Йўқ бўлса, буни тўғрилаш иложи ёки кўрсатмалари борми? Аслида буюмни, фарзандимизга дори олиш учун сотгандик. Аввалдан ташаккур.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар дўкончини вакил қилиб топширган бўлса, жоиз. Насияга уларга сотиб келган бўлса, рибо бўлади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 08:01 | Савол-жавоблар | 178 | Молия ва тижорат