Мактабдаги устозлар шариатда нималарни билиши керак?
Ассалому алайкум! Мен математика фанидан дарс бераман.Ҳар бир касб эгаси ўз касбига доир шариат қоидаларини билгани яхши. Шариатда устозлар нималарни билиши керак? Қандай китоблардан маълумот олсам бўлади.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу борада устоз учун устозларнинг устози ва буюги Сарвари олам Пайғамбаримиз Муҳаммад мустафо соллалоҳу алайҳи васаллам алайҳи васаллам гўзал ўрнакдирлар. У зоти шарифнинг сийратларини яхши ўрганиб ва суннатларига амал қилиш устознинг энг муҳим қўлланмаси ҳисобланади. Қолаверса устоз аввало шогирдларига намуна бўлиши зарур. Бунинг учун ўзи биринчи навбатда шариатнинг аҳкомларига амал қилиши керак. Одоб-ахлоқ, хулқ-атворда гўзал мисол бўлиши муҳим. Шунингдек ўзини ишида масъулиятини ҳис қилиб, ихлос билан вазифасини бажаришга ҳаракат қилиши керак. Шогирдлар Аллоҳнинг унга берган омонати эканлигини доимо ёдида тутиши зарур. Талабаларнинг вақтларини ҳам жуда қадрлаш керак. Талабаларда илмга бўлган муҳаббатни уйғотиш устознинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Бунинг учун устоз мусулмонларнинг шарафли тарихини яхши билиши ва аждодларимизнинг илмга муносабат ҳамда ундаги ютуқларини талабаларига етказа билиши муҳим рол ўйнайди. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 08:11 | Савол-жавоблар | 162 | Таълим ва мутаъаллим