Масх тортиш

Ассалому алайкум! Хомиладорлигим сабабли оёғимни кўтара олмаяпман, яни юва олмаяпман. Шунинг учун тоза сочиқни ювиб сўнг артсам бўладими? Шу ишим оёққа масх тортиш ўрнига ўтадими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз таҳоратда оёқларингизни ювишингиз шарт. Сочиқни хўллаб артилса таҳоратни фарзи адо бўлмайди. Эрталаб таҳорат қилганда оёқларингизни ювиб маҳси кийиб олинг. Кейинги таҳоратларда ўша маҳсига масҳ тортишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 09:16 | Савол-жавоблар | 184 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar