Хасан Басрий

Ассалому алайкум! Устозлар мен бир масалада уйланиб колдим. Хасан Басрий рохимахуллох 642-728 йилларда яшаб утган. Росулуллах саллолоху алайхи васаллам эса 632 да вафот киганлар. Лекин Фаридуддин Атторнинг Тазкират ул-Авлиё асарида шундай ёзилипти: "Расулуллах с.а.в Умму Саламанинг уйларига кирганларида Хасанни у зотнинг ёнига куйди. Шунла Росулуллах унинг хаккига дуо килдилар". Хасан Басрий 642 да таваллуд килганида Расулуллах йук эдиларку?! Шу масалага аниклик берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эмас Умар розияллоҳу анҳу дуо қилганлар. Ақлингизга балли, китобни шундай ўқиш керак. Валлоҳу аълам!

7 Май 2022, 12:59 | Савол-жавоблар | 163 | Сийрат ва тарих
|
Boshqa savol-javoblar