Эски қарзни узиш

Ассалому алайкум! Тахминан o‘н йилча олдин бир инсонга бир маҳсулотни икки баравар қимматга сотган эдим. Эски қарзни узиш учун o‘ша пайтдаги тилла нархини таққослаб, ҳисоблаб бериш керак экан. Ӯша ҳодиса қайси йилда бo‘лганини аниқ билмайман, тилла нархи эса o‘згариб туради. Мен тахминан ҳисоблаб туриб, озгина ҳам қарзим қолмасин, деб ортиғи билан берсам ва рибо йo‘л қo‘ймаслик учун "Агар ортиб қолса, мендан o‘ша инсонга хайр (ёки садақа) бo‘либ қолсин" десам бo‘ладими? Бу ишим билан макр қилган бo‘лмайманми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бошқа пул бирлигида берсангиз ва нариги тараф ҳам рози бўлса, жоиз. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 09:26 | Савол-жавоблар | 154 | Молия ва тижорат
|
Boshqa savol-javoblar