Махси ечилишига яқин қолса

Ассалому алайкум! Махсимни ичидан кийган пайпоғимни махси ичида тўғирласам яни ечилишга яқин қолганини сезиб қўлимни махси ичига тиқиб тортиб пайпоқни тортсам, оёқни тахорати кетадими? Шуни жавобини сўрамасдан бир неча бор шундай қилиб масх тортиб намозларимни ўқиб юргандим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Таҳорат кетмайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 10:54 | Савол-жавоблар | 182 | Таҳорат
|
Boshqa savol-javoblar