Мусофир таоми

Ассалому алайкум! 1. Мен Россиядаман дўконга кириб гўшт оламан десам, у мол бўсин ёки товуқ улар бисмиллах айтиб сўйилмаган, уни истимол қилиш жоиз бўладими? лекин бу ерда мусулмонларнинг хам қасобхонаси бор. У ерда халал деб ёзиб қўйибди нима қилишни буюрасиз? 2. Рассрочкага телефон олгандим (мажбур бўлганимдан), телефоннинг ўзи 11.999 рубл туради, 6 ойга олса 1000 рубл қўяр экан. Уни олганим жоиз бўлдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Бисмиллаҳ айтилмаган бўлса, ейишингиз ҳалол бўлмайди. Сиз мусулмон сўйиб сотаётган ўша жойдан олиб истеъмол қилинг. Аллоҳ таоло "Анъом" сурасида марҳамат қилади: وَلاَ تَأْكُلُواْ مِمَّا لَمْ يُذْكَرِ اسْمُ اللّهِ عَلَيْهِ وَإِنَّهُ لَفِسْقٌ وَإِنَّ الشَّيَاطِينَ لَيُوحُونَ إِلَى أَوْلِيَآئِهِمْ لِيُجَادِلُوكُمْ وَإِنْ أَطَعْتُمُوهُمْ إِنَّكُمْ لَمُشْرِكُونَ۝ 121. Устида Аллоҳнинг исми зикр қилинмаган нарсаларни еманглар. Шубҳасиз, у фисқдир. Албатта, шайтонлар ўз дўстларига сизлар билан тортишишни васваса қилурлар. Агар уларга итоат қилсангиз, албатта, сизлар ҳам мушриклар бўлурсизлар. 2). Шартномасида ойлик тўловини кечиктирса жарима ёки пеня тўлайдиган бўлса шаръан ҳалол бўлмайди. Тезроқ тўлаб қутилинг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 11:26 | Савол-жавоблар | 176 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar