Ислом динидан бошқа диндагилар дам солиш
Ассалому алайкум! Болалага жуда тез кўз тегади ва шунга ўхшаш холатла кўп бўлади. Шунақа холатлада бошқа дин вакиллари ёш болаларига бизани дин яъни ислом дини уламоларига дам солдириши мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло "Исро" сурасида марҳамат қилади: وَنُنَزِّلُ مِنَ الْقُرْآنِ مَا هُوَ شِفَاء وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ وَلاَ يَزِيدُ الظَّالِمِينَ إَلاَّ خَسَارًا82. Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас.
Дарҳақиқат, Қуръони Карим шифодир, Қуръони Карим раҳматдир. Қуръони Карим куфр, ширк ва мунофиқлик каби энг зарарли ақийдавий хасталикларни даволайди.
Қуръони Карим қалблардаги турли иллатларнинг – ҳиқду ҳасад, бахиллик, манманлик, мутакаббирлик ва бошқа касалликларнинг шифосидир.
Қуръони Карим турли ахлоқий, ижтимоий, иқтисодий, муомалавий, сиёсий ва бошқа касалликларга шифо бўлади.
Турли дардларга даво бўлувчи бу шифони борлиққа нозил қилган Зот борлиқни Ўзи яратган ва унга қандай шифо кераклигини ҳам яхши билади. Бу дунё турли моддий ва маънавий касалликларга тўлиб-тошган касалхона бўлса, ўша касалхонанинг бош табиби Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ҳаммабоп давони Аллоҳ таолонинг Ўзи нозил қилгандир.
Шунингдек, Қуръони Карим мўминлар учун раҳмат ҳамдир. У ҳар бир нарсада – шахсий, ақийдавий, оилавий, ижтимоий, халқаро, сиёсий, иқтисодий, сиҳҳий ва бошқа соҳаларда раҳматдир. Унга амал қилганлар ҳар тарафлама раҳматга сазовор бўладилар.
Қуръони Каримнинг мазкур шифоларидан даво олиш учун, у орқали мазкур шомил раҳматга ноил бўлиш учун мўмин бўлиш керак. Мўмин бўлмаган одам бу нарсалардан маҳрумдир.
«У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас».
Золимлар соф фитратга зулм қилиб, иймон ўрнига куфр келтирганлардир. Улар иймонга чақирувчи Қуръон оятларига иймон келтирмаганлари ва амал қилмаганлари учун, гуноҳлари, зиёнлари зиёда бўлиб бораверади. Ундай инсон шифодан ва раҳматдан бенасиб бўлади. У доимо зиён устига зиён кўриб бораверади. ("Тафсири Ҳилол" китобидан). Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 11:37 | Савол-жавоблар | 143 | Ислам