Намоз ўқийсанми деб сўраш
Ассалому алайкум! 1) Мен бир нарса жуда кўпдан бери яъни намоз ўқишни бошлаганимдан бери қийнаб келади, яъни мендан биров намоз ўқийсанми деб сўраса негадир айтгим келмайди ўзимни жуда бошқача ҳис қиламан, яна биров буни билишини хохламайман ҳудди қанча одам билса савоби шунча камайгандай бўлаверади, кейин шу одамлар уйга келиб қоса намоз вақти бўлиб қолса ўқиган намозим риёдек бўлиб туюлади ўзимга. Намозхон кишининг намози сўралганда ўзини қандай тутуши керак? 2) Намозхон кишидан бомдодингни ва бошқа намозларингни ўқидингми деб сўраш қанчалик тўғри? Ахир намозни қазо қилиш катта гунохлардан уни ошкор қилиш ҳам бир гунох эмасми?!
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1). Фарз намозларни адо қилишингиз ва буни бошқаларга билдиришингизнинг зарари йўқ. Риёни қасд қилмасангиз бас.Ушбу мақолани ўқиб чиқинг: https://islom.uz/maqola/11732). Бу ўша гапни айтувчининг ниятига боғлиқ. Ибодатни эслатиб қўйиш эътиборидан айтса, ҳеч қандай зарари йўқ. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 12:10 | Савол-жавоблар | 187 | Турли саволлар