Имом танлаш ёки кўнглим тўлмаган намозим

Ассалому алайкум! Мен аваллари намозларми тўғирлаб Аллоҳ қодир қилгинуча тўлиқ қилиб ўқишни ўргангунимча уйда ўқирдим ҳозирда эса ҳуфтон намозини масжида ўқишга одатландим бўш вақтим бўлса масжидда ўқишга ҳаракат қиламан Уйимга яқин жоидаги масжиднинг имоми қироати жуда гўзал Аллоҳ зиёда қилсин шу домла имомликка ўтганда дилим яйрайди намозимдан кўнглим тўлади ҳатто кўзимга ёш тўлади лекин базида бошқа домла ҳам келиб ёки масжид мутаваллиси имомликка туради шулар имомликка ўтганда ўқиган намозимдан кўнглим тўлмайди ичимда тугун пайдо бўгандек бўлади саволим шундайки 1. Масжидга чиқишдан мақсад намоз эмас балки домлани қироатини эшитиш бўлиб қолмайдми 2. Кўнглим тўлмаган намозларимни қайта ўқийманми 3. Агар қаердадур ҳато қилсам ёки фикр доирамни ўзгартириш керак бўлса ўргатинглар илтмос фикримни бир жоига жамлай олмаяпман ҳар намоз бошлаганмда ҳуфтон намози қазо бўпқомадимкин деб иккиланяпман сизлардан Аллоҳ розий бўлсин адашишликдан йироқда қисин.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ибодатни мақсад қилиб масжидга чиқишингизнинг ўзи катта иш. Шайтонни васавасасига алданиб қолманг. Нима бўлса ҳам кўпроқ жамоатга чиқишга ҳаракат қилинг. Имом бўлган домланинг қироати тажвидли бўлиб ва намозни рукнларини тўлиқ адо қилса кўнглим тўлмаяпти деган нарсага эътибор берманг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 12:32 | Савол-жавоблар | 131 | Намоз
|
Boshqa savol-javoblar