Одам қўшаганингиз учун ҳақ берса ҳаромми
Ассалому алайкум! Мени синфдошим яқинда менга greenleaf деган корпаратсия тақдимотига таклиф қилди мен унда қатнашдим . Айтилишича Аввал корпаратсия ҳамкорига айланасиз (4 млн дан ошиқ пул тўлаб бир марталик тўлов орқали ) шундан сиз корпаратсия билан ҳамкорлик шартномасини имзоланади. Унга муофиқ сиз бошида қилган 4млн дан ошиқ пулиз ни олган корпаратсия сизга электрон ҳамён очиб беради ва унга 15 млн ташлайди сиз эса ушбу пулдан корпаратсияни 4000 дан ортиқ махсулотини 50% дан 70% гача сотиб олишиз мумкин . Ва яна бир томони шуки агар сиз ўзиз шу корпаратсия ҳамкори бўлиши учун 2 та дўст таклиф қилсангиз сизга корпаратсия 100$ беради ва сиз таклиф қилганлар ҳам яна таклиф қилса ундан яна сизга пул маблағи тушади . Демак менга тушган пуллардан мен корпаратсия махсулотини олиб сотишим мумкин ва ҳар ойда қанчадир махсулот дан кейинми совға келади ... . Кейин мени қизиқтирган саволлларим шуки; 1.масалан: Агар мен таклиф қилган инсон яна ўзи ҳам таклиф қилса менга тушган пул ҳалолми? 2. Агар мен таклиф қилмасам ҳам мен ўзим кимнидир орқали ҳамкор бўлса мени таклиф қилган одамга тушган пулчи бунда ҳам мен ҳам айбдор бўламанми? Бундан ташқари ҳар 6 ойда корпаратсия томонидан ҳар хил аксессуарлар ходимларга совға бўлади агар кўпроқ одам таклиф қилган бўлса ва яна нимадир шартлар бор бу қимормасми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизни “ҳамкорига айланасиз” деб алдашган. Бу тармоқли маркетинг ҳисобланиб, Дунё Мусулмон Уламолари Кенгаши бу савдо турини ҳаром деб фатво берганлар. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 12:43 | Савол-жавоблар | 179 | Ҳалол ва ҳаром
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сизни “ҳамкорига айланасиз” деб алдашган. Бу тармоқли маркетинг ҳисобланиб, Дунё Мусулмон Уламолари Кенгаши бу савдо турини ҳаром деб фатво берганлар. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 12:43 | Савол-жавоблар | 179 | Ҳалол ва ҳаром