Топиб олинган тилла буюм хақида
Ассалому алайкум! Кимсасиз жойда топиб олинган тилла буюмни, эгасини топиш мушкуллиги аниқ бўлса, ушбу сайтдаги жавоблардаги каби муддатини кутиб ўтирмасдан, кетган баҳосига сотилсаю, бир сўмини ҳам қолдирмай масжид эҳсон қутисига ташласа ёки қийналган мискин оилага берилса, мумкинми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Қоида: Тез чирийдиган ва айнидиган нарсаларни эгасини кутмасдан фақир мискинга садақа қилиб юборилади. Эгаси топилгач пулини беради. Тез чиримайдиган буюмларни бир йилгача эълон қилиш керак. Ўзи фойдаланиши жоиз эмас. Шунда ҳам топилмаса савоб умид қилмасдан эгасининг номидан фақир-мискинларга садақа қилинади, мабодо эгаси топилса пулини беради. Топилмаса, у Аллоҳ таолонинг ҳузурида омонат бўлади ва қиёмат куни эгаси сўраганида берилади. Мажид қутисига ташлаш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 12:54 | Савол-жавоблар | 172 | Турли саволлар