Ҳаромни олиб келмаса оқ қилса

Ассалому алайкум! Бир танишим бор. Уни отаси сал ичкиликка берилган. Бир куни отаси маст ҳолда ўғлига ароқ олиб келишни айтди. Лекин танишим рози бўлмади. Отаси оқ қилиш билан таҳдид қилди лекин барибир танишим бу ҳаром бўлгани учун рози бўлмади. Шунда отаси маст ҳолда ўғлини оқ қилиб юборди. Шундан бери у ҳотиржам эмас. Саволим шуки, уни отаси ўғлини маст ҳолда оқ қилиб юборди, бу қилган оқи қабул бўладими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ҳаромга буюрса, ота-онага итоат қилинмайди. Агар оққ қилса, ўтмайди. عَنِ الْحَسَنِ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ  صَلَي الله عَلَيْهِ وَسَلَّم: لَا طَاعَةَ لِمْخْلُوقٍ فِي مَعْصِيَةِ الْخَالِقِ. رَوَاهُ ابْنُ أَبِي شَيْبَةَ. (متفق عليه)Ҳасандан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Холиқнинг маъсиятида махлуққа итоат йўқ» – дедилар”. 
Ибн Абу Шайба ривоят қилган. (Муттафақун алайҳ). 
Яъни, бандани рози қиламан деб, Аллоҳ таолони норози қиладиган нарсани қилиб бўлмайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 13:14 | Савол-жавоблар | 144 | Ислам
|
Boshqa savol-javoblar