Изох берсангиз
Ассалому алайкум! Мана бу видеони 11-дақиқасида Ашъарийлар ва Мотрудийлар хақида гап борди. Шунга изох бериб ўтсангиз, илтимос! ҳттпс://ёуту.бе/аи8Аэмрл_Сг
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу мазҳабсизларнинг услуби. Ашъарий ва мотурийдийлар ҳам Қуръон ва суннатга нисбат берилади. Бу киши гапларида ўзига ўзи хилоф қилгани кўриниб турибди. Олдин ким ўзини кимга нисбат бериши муҳим эмас, асосийси амали ва ахлоқи суннатга мувофиқ бўлиши деб, кейин улар ўзларини кимларгадир нисбат беришади деб айблаяпди. Бу кишининг шогиртлари ҳам ўзини Қуръон ва суннатга нисбат беради, лекин амалида устозининг тушунчасига эргашади. Бу киши ўзидан олдинги уламоларни инкор қилиши билан ўзига етиб келган хабарларни ҳам инкор қилган бўлади. Бу киши даъво қилган илмнинг бирортасида ашъарий ёки мотуридий олим бўлмаган илм йўқ. Қуръон ва ҳадиснинг бизгача етиб келишидаги силсиланинг деярли ҳар табақасидаги кишилар ё ашъарий ёки мотуридийдир. Бу киши ўзининг гапида ашъарий ва мотуридийларни адашган куллобийлар фирқасига тенглаштириб гапирди. Бу эса очиқ-ойдин зулм. Имом Мотуридий аслида ана ўша адашган фирқаларнинг эътиқодларидан аҳли сунна вал жамоъ мазҳабининг ақийдасини муҳофаза қилган улуғ олим ҳисобланадилар. У кишини ўшаларнинг сафида кўриш зулмдан бошқа нарса эмас. Аллоҳ барчамизни Ўзи ҳидоятда собит қадам қилсин! Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 13:57 | Савол-жавоблар | 180 | Ақийда