Поезд машинист ёрдамчиси намози
Ассалому алайкум! Турмуш ўртоғим темирйўл соҳасида ишлайдилар. Поезд ҳайдовчисининг ёнида турадиган ёрдамчиси бўлиб ишлайдилар. 12 соат иш бўлади, 1 кун кундузи, 1 кун кечаси, кейин 2 кун дам олиш. Кундузи ишда бўлган пайтлари пешин, аср, шомни, кечаси эса хуфтон билан бамдодни қазо қиларканлар. Нега десам поездда шароит йўқроқ, тепамизда камера туради, сал ухлаб ёки бирор нотўғри иш қилсак дарров телефон бўлади, бошлиқлар урушади дейдилар. Поездда рулда кетаётганда қиблага қараб ўқишнинг иложи йўқ, тўғри келган шароит топган тарафимга қараб ўтирган ҳолда 1-2 марта намоз ўқиганимда камерадан кузатиб иш вақти ўқима, бошқа пайти ўқигин, ҳеч кимнинг қаршилиги йўқ, фақат иш пайти унақа қилма деб айтишади дейди. Барибир фарз-ку, ҳеч бўлмаса тезда фарзини ўқиволинг десам, шароит топсам суннатиниям ўқийвераман, қаттиқ назорат қилинади, ўзинг бориб кўрсанг кейин тушунасан дейдилар. Шу ишлари тўғрими? Ишдан чиқиб қазо бўлган намозларини ўқиб оларканлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу узр бўла олмайди. Имконини топсин. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 13:57 | Савол-жавоблар | 171 | Ибодатлар
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу узр бўла олмайди. Имконини топсин. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 13:57 | Савол-жавоблар | 171 | Ибодатлар