Аломатми ёки ирим

Ассалому алайкум! Аллоҳ таоло бандасига тўғри йўл кўрсатиш учун аломатлар берадими? Масалан менда бир инсон ҳақида ўйласам бирор ерга қоқилиб кетаман ёки кимдир ниманидир тушириб юборади ва ўша инсон мен учун ҳайрли эмас экан деган тассаввурлар шаклланади. Шунга ўхшаш вазиятлар... Ёки бўлмаса кимдир ниманидир гапираётган пайт ёнида кимдир бирдан акса уриб юборади, Ва гапим ҳақ рост, сени акса урганинг бунинг исботи... акса уриш фариштадан дейишади. Саволим чиндан ҳам шундай аломатлар бўлиши мумкинми? Ёки буларнинг бари нотўғри тушунчалар ва иримларми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз санаб ўтганларингизнинг бирортаси аломат эмас. Аллоҳ таоло бизлар тўғри ҳаёт кечиришимиз ва тўғри қарорлар қабул қилишимиз учун ўз шариатини нозил қилиб қўйган. Шунга амал қилиш керак. Валлоҳу аълам!

5 Октабр 2023, 14:44 | Савол-жавоблар | 0 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar