3 талоқсан бугундан бошлаб бегонамиз деса

Ассалом алейкум! Турмуш ўртоғим билан уришганимизда менга қаратиб 3 талоқсан бугундан бошлаб бегонамиз деб бақириб кетти, лекин орадар бир неча соат ўткач келиб хеч нарса бўлмагандек гаплашиб кетти. Ўртага талоқ тушганини биламан. Лекин турмуш ўртоғим менга аёллик вазифангни қилмаяпсан деб юрипти. Талоқ тушгани учун ўзимни олиб қочиб юриман. Шуни қанақиб тушунтирсам бўлади?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Уч талоқдан кейин бирга яшашга йўл йўқ. Иддангизни тугатиб ота уйингизга кетинг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 14:20 | Савол-жавоблар | 149 | Оила ва турмуш
|
Boshqa savol-javoblar