Қариндошлик хақида

Ассалому алайкум! Мен номоз ўқийман ва уйланиш учун хижобли қиз қидиргандим ва ўз махалламизда фақат тоғамни қизи бор экан. Яни онамни акасини қизи. Бизнинг қариндошлар унчалик диндормас. Мен ўша қизга уйланишим тўғрими? Қариндошларим буни мумкинмас деб қарши чиқсада? 2). Агар уйланган тақдиримда хам мен кўпроқ она томонга ўхшайманда қандайдир касалликлар бўлиш эхтимоли кўп бўлмайдими, у қиз эса отаси томонга ўхшайди?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! 1) Уйлансангиз бўлади. Шаръий монеъ йўқ. Тоғангизни қизи билан эмикдош ака-сингил бўлмасангиз бўлди. 2) Яқин қариндошлар орасидаги касалликлар бўлиши эҳтимолини биз аниқ айтиб бера олмаймиз. Мутахассис шифокорлар билан маслаҳат қилинг. Жавобларидан қатъий назар шариатда тоғангизни қизига уйланишингизга рухсат бор. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 14:51 | Савол-жавоблар | 152 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar