Фахш иш ҳақида ҳадис

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ! Ҳурматли устоз . Саволим шундан иборат : Росулуллоҳ с.а.в қай бир қавмда фаҳш ошкор бўлса ўша қавмга ота бобўлари ҳам кўрмаган балони аллоҳ юборади деганлар Манашу ҳадис тўғри ёзилганми ёки қаеридадур ҳато қилинган жойи борми кўриб берсангиз ровийси кимлигини ҳам айтиб юборсангиз илтимос Жавоб учун олдиндан раҳмат
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Ибн Можа ривояти. Бу узун хадисни бир қисми. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумони ривояти. عن عبد الله بن عمر، قال: أقبل علينا رسول الله صلى الله عليه وسلم، فقال: «لم تَظْهَرِ الفاحشةُ في قومٍ قَطُّ ؛ حتى يُعْلِنُوا بها ؛ إلا فَشَا فيهِمُ الطاعونُ والأوجاعُ التي لم تَكُنْ مَضَتْ في أسلافِهِم الذين مَضَوْا». رواه ابن ماجه.Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллҳу алайҳи васаллам биз тамон келиб шундай дедилар: «Бирор бир қавмда фаҳш (зино) тарқалса ва уни улар очиқчасига қилишса, албатта, уларнинг ораларида олдинги ўтган ота-боболарида бўлмаган вабо ва касалликлар тарқалади». 
Ибн Можа ва Ҳоким ривоят қилишган. Имом Ҳоким: «Бу ҳадиснинг санади саҳиҳдир», деган. Имом Бусирий «Мисбаҳуз-зужааж фи завоиди Ибн Можа» китобида (4/186): «Амал қилишга яроқли деган» деган. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 15:25 | Савол-жавоблар | 208 | Ҳадислар
|
Boshqa savol-javoblar