Аёлга эътиборсизлик

Ассалому алайкум! Олдинлари шаҳватимни бошқаролмай турли ножоиз ишларга қўл урар эдим. Яқинда Аллоҳнинг раҳмати ила бу ишдан бутунлай қутулдим Алҳамдулиллаҳ. Ҳаттоки кўчада номаҳрамларга кўзим тушса, қараш муддати бир сонияга ҳам етиб бормайди. Биламанки, мен каби ёшлар шаҳватини бошқара олмаганидан тезроқ уйланиш пайига тушган. Муаммо шундаки, менда бунинг мутлақо акси. Уйланиш, жуфт каби нарсаларга умуман эътиборсизман, худдики аёл кишига умуман хоҳишим йўқдек бўлиб қолган. Пайғамбаримиз олдиларига уч киши келгани ва у зотнинг "Ким суннатимдан юз ўгирса, мендан эмас" деган ҳадисларига биноан ўша уч кишининг бирини ҳолатига тушиб қолдим ("уйланмайман" деган киши). Устозлар тўғри йўлга қайтишни хоҳлайман. Қандай уддаласам бўлади? Насиҳат қилинг.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Сиз тезроқ мутахассис шифокорга кўрининг ва зарур бўлса даволанинг. Оила қуринг. Акс ҳолда ҳозирги фитнали замонда хаёлингизга ҳам келмаган фасодларга дучор бўлиб қолиш хавфи бор. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 15:37 | Савол-жавоблар | 154 | Руҳий тарбия
|
Boshqa savol-javoblar