Дунëга берилмаслик учун насихат
Ассалому алайкум! Менга насихат килинг укишга топшириш арафасидаман ризк Аллоҳдан эканини биламан лекин дунëга каттик хирс куйишдан хамда факирликдан хам куркаяпман. якинларим, танишларим хар хил сохаларни таклиф килишмокда ва бунга кирсан бунча пул топасан унга кирсан бунча пул топасан деб маслахатлар беришмокда. лекин зикр ахлини маслахатлари тугрирок деб билдим илтимос маслахат беринг дунëни хам динни хам бирдай олиб кетса буладими дунëга эргашиб асл максадимиз Роббимизнинг розилгини унутиб куймаймизми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мўмин фақирликдан қўрқмайди. Балки қалбида фақирликдан қўрқув ҳисси пайдо бўлиб, гуноҳ ишларга қўл уриш, бу дунё кетидан қувиш ва охиратни унутиб қўйишдан қўрқади. Сиз мўминлар учун манфаатли бўлган касбни танланг. Мол-дунёни лаззатланиш учун эмас, Аллоҳ йўлида сарфлаш учун жамғаринг. Шунда ҳар бир амалингиз ибодат бўлади, Аллоҳга яқинлаштиради. Аллоҳ таоло "Шууро" сурасида марҳамат қилади: مَن كَانَ يُرِيدُ حَرْثَ الْآخِرَةِ نَزِدْ لَهُ فِي حَرْثِهِ وَمَن كَانَ يُرِيدُ حَرْثَ الدُّنْيَا نُؤتِهِ مِنْهَا وَمَا لَهُ فِي الْآخِرَةِ مِن نَّصِيبٍ20. Ким охират ҳосилини истаса, биз унга ҳосилини зиёда қилиб берурмиз. Ким дунё ҳосилини истаса, биз унга ўшандан берурмиз ва унга охиратда бирон насиба бўлмас.
Ушбу оят маъносидан ҳам Аллоҳ таолонинг латийф сифати яққол кўриниб турибди. Аллоҳ хоҳлаган одамига – у одам солиҳми, солиҳ эмасми, қобилми, қобил эмасми, мўминми, кофирми - бари бир, ризқни бераверади. Агар Аллоҳ кофир, фосиқ, осий ва гуноҳкорларга ризқ бермаса, улар ўзларига ўзлари ризқ бера олмайдилар, шунингдек, Аллоҳдан бошқа ҳеч бир зот уларга ризқ бера олмайди. Бинобарин, улар тезда ҳалок бўладилар. Натижада эса уларни дунёга келтириш, бу дунёда синовдан ўтказиш, охиратга тайёрланиш ва охиратдаги ҳисоб-китоб ҳикматлари ботил бўларди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло яхшига ҳам, ёмонга ҳам ризқни бераверади. Охират ризқини хоҳлаб, ўшанга яраша ҳаракат қилган бандага охират ризқини беради. Бу дунё ризқини хоҳлаб, ўшанга яраша ҳаракат қилган бандага бу дунё ризқини беради. Аммо, бу дунё ризқини истаган ўша бандага охиратдан ҳеч кандай насиба колмайди.
Охират ҳосилини истаган одам эса бу дунё ҳосилидан ҳам баҳраманд бўлади, бўлганида ҳам, бошқалардан кўра яхширок баҳраманд бўлади. Ҳар ким ўзи ўйлаб, фикр юритиб, юрадиган йўлини танлаб олаверсин. Бу ишларнинг ҳаммаси Аллоҳнинг китобига, динига амал қилишга боғлиқ. Аллоҳга иймон келтириб, унинг шариатига амал қилганлар яхши оқибатга эришишлари турган гап. (“Тафсири ҳилол” китобидан). Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 16:28 | Савол-жавоблар | 138 | Турли саволлар