Кўк ёки қора дўппи
Ассалому алайкум! Биз тарафларда кўк ёки қора матоли дўппини тазия, маракаларда кийишса ота ёки онаси вафот этибди деб тушунишади. Агар ота-онаси вафот этмаганини билишса сен нега бунақа дўппи кийдинг деб дакки беришади. Мен бу нарса нотўғри деб ўйлайман. Ўзим ҳам шундай дўппи кияман (намозга ёки тазияга) ва менга ҳам шундай дейишган. Ҳамма ҳам ундай тушунчада эмасдир лекин мен кўп эшитганман. Айнан ким айтганини аҳамиятсизлиги учун айтишни лозим кўрмадим. Саволим шундайки, қандай рангдаги дўппи кийишнинг динимизда аҳамияти борми?(Албатта сариқ ёки қизил эмас)
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Динимизда бунга доир махсус кўрсатма йўқ. Валлоҳу аълам!Ушбу линкдаги жавобни ўқинг: https://savollar.islom.uz/s/14449
13 Май 2022, 17:00 | Савол-жавоблар | 161 | Долзарб саволлар