Ўғирлаб топилган пул

Ассалому алайкум! Қадрли устозлар менга ёрдамингиз керак, хуллас яқинда мени уйимда пулим йўқолди оиламизда кўпчилик яшаймиз мен ҳаммадан сўрадим ҳеч ким тан олмади. Ким олган бўлса айтсин майли ҳеч нима демайман дедим лекин барбир тан олишмади ва мен жаҳл устида агар Ким олган бўлса мусибатига ишлатсин дедим, кейин олган киши қайтариб берди энди мен шу пулни нима қилай дадам бу пул ҳаромга чиқди уни ишлатсанг касофат бўлади дедилар. Мен энди нима қилсам бўлади, ўзимни эҳтиёжимга ишлатсам бўладими ё олган кишига розилик билан қайтариб берайми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Бу пул сизнинг ҳаққингиз. Хавотир қилмай бемалол хоҳлаган нарсангизга ишлатаверинг. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 17:12 | Савол-жавоблар | 130 | Ақийда
|
Boshqa savol-javoblar