Фаросат нима?

Ассалому алайкум! Мен фаросат билан ёмон гумон орасани ажрата олмаяпман. Масалан: бир киши мендан қарз сўраб келса ва у киши одатда алдаб кетадиган кишиларни сўраш усулуда сўраса. Мен қарз сўровчини муомиласидан фаросатимни ишлатиб "у мени алдаб кетишни режа қилган" деп гумон қилишим (тажрибамдан фойдаланиб) момин бродарим ҳақида ёмон гумон қилишга кирадими ёки фаросатни ишлатишга кирадими? Хаётда бунга ўхшаш турли масалаларда қандай йўл тутишни билмайман, биргинасини мисол келтирдим.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Агар ўшандек фиригарлиги машҳур бўлса ёки асорати билинса бермаслигингизга ҳаққингиз бор. Лекин далилингиз бўлмаса таҳмин қилиб у одам ҳақида ёмон гап тарқатишга ҳаққингиз йўқ. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 17:00 | Савол-жавоблар | 232 | Турли саволлар
|
Boshqa savol-javoblar