Ажратилган пулдан фарзандларга ишлатиш
Ассалому алайкум! Мен топган даромадларимдан маълум бир қисмини Аллоҳ йўлида ҳақдорларга ажратардим, авваллари даромадларим яхши эди, фарзандларим таълими, спортига бемалол етарди, охирги пайтларда даромадим пасайган, рўзғорни амаллаб турибман, шу сабабли топган даромадимдан ажратмаларни Аллоҳ йўлида фарзандларим таълими ва спортига ишлатсам жоизми? Ёки аввалгидак бошқа ҳақдорларга ажратишим керакми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Фарзандларингизни нафақаси хоҳласангиз ҳам хоҳламасангиз ҳам зиммангизга вожиб. Нима деб ажратгансиз? Агар ажратишни назр қилиб қўйган бўлсангиз ажратиб туришингиз керак бўлади. Валлоҳу аълам!
13 Май 2022, 17:33 | Савол-жавоблар | 146 | Таълим ва мутаъаллим