Карантиндаги ёрдам

Ассалому алайкум! Ҳозирги кунда карантин муносабати билан молиявий тушумимиз тўхтаган. Ҳозирда оз-моз пулимиз қолган. Агар у пулга озиқ-овқат оладиган бўлсак порошок, совун ва бошқа антисептик маҳсулотларга пулимиз етмай қолиши мумкин. Шундай ҳолатда давлат томонидан берилаётган ёрдамдан фойдаланиш биз учун ҳалол бўладими? Бир кунлик овқати бор одам садақа сўраши ҳаром деган гапга тушиб қолмаймизми? Олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Нарсангиз тугаса фойдаланишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!

8 Май 2022, 20:32 | Савол-жавоблар | 153 | Долзарб саволлар
|
Boshqa savol-javoblar