Мехмонхонада овқат

Ассалому алайкум! Ман хозир мехмонхонада ишлайман бизларга обедда мехмонхона хисобидан овқат берилади. Мани иш вақтим соат 9:00 дан 18:00 гача ишдан кетишимдан олдин 17:30 да иккинчи сменада ишлайдиганлар учун хам кечки овқат берилади лекин бу овқатдан кундузги сменадаги ишлайдиганлар овқатланиши мумкин эмас лекин 2-сменадагилар хаммаси келиб овқатланса хам овқат ортиб қолиб эртаси куни ташлаб юборишади. Саволим шуки шу 2-сменадагилар билан кетишимдан олдин ўтириб овқатлансам бўладими шу овқат ман учун халолми?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Буни ишхонадаги масъул раҳбарингиздан сўранг. Унинг рухсатисиз ейишингиз жоиз эмас. Ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам!

13 Май 2022, 18:49 | Савол-жавоблар | 169 | Ҳалол ва ҳаром
|
Boshqa savol-javoblar